Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

ФВББга Шивли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин ҳақида хабар 31-март куни соат 12:01да келиб тушган.

Шунга кўра қутқарув бўлинмалари соат 12:11 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 12:25 да қуршаб олиниб, соат 12:27 да бартараф этилган.

Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистон