Наманганда 11 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Наманган вилоятининг Уйчи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса 22 февраль куни тахминан соат 15:10 да «Яккатут» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган.
Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланаётган эди. У йўлни кесиб ўтаётган 11 ёшли қизни босиб кетган.
Жабрланувчини шифохонага етказишган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.