АҚШдаги ҳайвонот боғида 2 горилла COVID-19’га чалинди

Сан-Диего шаҳридаги Америка ҳайвонот боғида 11 январь, душанба куни икки горилла коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда муассаса маъмуриятининг пресс-релизида айтилган.

Фото: «gorillacousinsrwanda»

Маълумотларга кўра, маймунлар 6 январь куни йўталишни бошлаган. Шундан сўнг улар коронавирусга чалинганликда гумон қилиниб, синовдан ўтказилган. 11 январь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лабораторияси ҳайвонларнинг COVID-19 билан касалланганлигини тасдиқлаган. Ҳайвонот боғи бошқа гориллаларнинг ҳам юқтириш мумкинлигидан хавотир олмоқда.

«Касал гориллалар карантинга олинган. Ҳайвонот боғи уларнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда», — дейди ҳайвонот боғи ижрочи директори Лиза Петерсон. Барча тавсия этилган эҳтиёт чораларига риоя қилганига қарамай, ҳайвонлар муассаса ходимидан инфекцияни юқтирган, деб гумон қилинмоқда. Ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилар учун 6 декабрдан бери ёпиқ.

Аввалроқ Испаниядаги ҳайвонот боғида 4 та шер коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар