Хонанда Мираброр Мирхалилов Дубайда туркиялик машҳур ошпазга зарбоф тўн кийдирди — видео
Хонанда ва актёр Мираброр Мирxалилов Czn Burak тахаллуси билан танилган туркиялик машхур ошпазга ўзбек миллий зарбоф тўнини кийдирди.

Фото: Instagram / @mirabror_mirxalilov
Хонанда Мираброр Мирxалилов 11 январь куни соат 21:00 да ўзининг саҳифасига Бурак Ўздемирга чўпон кийдираётгани акс этган видеони жойлаб «Бугун Дубайда Czn Burak ресторанига ташриф буюрдик!» дея изоҳ қолдирган.
Маълумот ўрнида, хонанда Мираброр Мирҳалилов 10 январь куни оилавий Дубайга жўнаб кетган.
Мавзуга доир: Таътилни Дубайда ўтказаётган ўзбек машҳурлари — фото

Фото: Instagram / @mirabror_mirxalilov

Фото: Instagram / @mirabror_mirxalilov
Бундан ташқари, мазкур турк ошпазининг Дубайдаги ресторанига актриса ва дизайнер Шахзода Муҳаммедова ҳам умр йўлдоши Марат Ҳамдамов ва қизи билан биргаликда ташриф буюрган.

Фото: Instagram / @shaxzoda__muxammedova
Маълумот учун, истанбуллик 26 ёшли Бурак Ўздемир ўзининг улкан таомлари билан дунёга машҳур. Бутун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари унинг таомларининг ҳажмига ва ушбу таомларнинг тайёрланиш жараёнига қойил қолади. Таом тайёрлаш вақтида у кўзларини камерадан узмайди ва фақат жилмайиб туради.
https://www.instagram.com/p/CJvouhGnGEU/