Янгийўл туманининг қатор ҳудудлари ҳам ичимлик сувисиз қолди

Янгийўлда 2021 йил 12 январь,сешанба куни шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозликлар юзага келди. Бу ҳақда «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида 2021-йил 12 январь куни соат 06:00 дан 20:00 га қадар «Гулбаҳор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилади.

Натижада Янгийўл шаҳар Фаровон, Файзли, Олтинобод, Туркистон, Мустақиллик, Мевазор, Рамадон, Сабо, Наврўз, Ишчилар шаҳарчаси, Олмос, Мезон, Янгибоғ, Бахт МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви босими пастлиги ва узилишлар, Янгийўл туман Фаровон, Гулистон, Намуна, Бинокор, Гулбоғ, Маданият, Пахта, Ниёзбош, Ўзбекистон, Қирсадоқ МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви таминотида узилишлар юзага келади.

«Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда узатилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижондаги айрим ҳудудларда сув таъминоти тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик «Ўзсувтаъминот» АЖ «Хонобод–Андижон» марказий ичимлик суви қувурининг сув тақсимлаш зулфини об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ёрилиб, фавқулодда носозлик юзага келгани сабабли сув таъминоти тўхтатилганини маълум қилган.

Шунингдек, Навоийда 2021 йилдан ичимлик суви нархи уч баравар қимматлашиши маълум қилинган.

Янгиликлар