Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани аҳолиси бир сутка давомида ичимлик суви таъминотидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, тумандаги Ховос кўчасида кўп қаватли уйларни марказий ичимлик сув тармоғига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу сабабли 26 декабрь куни соат 9:00 дан 27 декабрь куни соат 9:00 гача қуйидаги  мазилларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

  • Ховос кўчаси 100/1,2,3,4,5-уйлар;
  • 155-мактаб;
  • Кўприкли кўчасидаги 40 та хонадон;
  • 421-мактагача таълим ташкилоти;
  • Ховос 1,2,3,4-тор кўчаларидаги 270 хонадон.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманининг айрим ҳудудлари 1 декабрь куни 12 соатга сув таъминотидан узилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг ҳудудлари авария ҳолати туфайли вақтинча иссиқлик таъминотидан узилгани хабар қилинган.

Янгиликлар