Тошкентдаги марказий туманлардан бири 1 декабрь куни ичимлик сувидан узилади

Тошкент шаҳар Учтепа туманининг айрим ҳудудлари 1 декабрь куни 12 соатга сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, тумандаги 26-мавзе «Ташмолоко» насос иншоотининг насос агрегатида носозлик (авария) содир бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб бориладию Шу сабабли 1 декабрь куни соат 9:00 дан 21:00 гача қуйидаги манзилларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • 11–мавзе 2-уй; 8-дан 20-уйлар; 23 ва 24-уйлар; 28-дан 50-уйлар, 53-уй, 56-дан 64-уйлар; 1-уй, 1A-уй;
  • 340-болалар боғчаси, 74-мактаб, академик лицей, Чирой клиникаси, Ҳунармандчилик коллежи, «Электр подстанция», «Шуҳрат» савдо мажмуаси;
  • 12–мавзе 1-дан 12-уйлар, 15-дан 27-уйлар, 6A-уй, 32 дан 49-уйлар; 50 ва 51-уйлар; 34A ва 34Б-уйлар, 54- дан 64-уйлар;
  • 283-мактаб, 189-мактаб, 16-мусиқа мактаб, 334-болалар боғчаси, 328-болалар боғчаси, 341-болалар боғчаси, Юридик коллеж, Урологик марказ;
  • 26–мавзе 10A-уй, ДСИ, Дизайн коллежи.

Қайд этилишича, 26-мавзеда жойлашган қолган кўп қаватли уйларда ичимлик суви босими пасаяди.

Янгиликлар