Тошкентнинг яна бир туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг ҳудудлари авария ҳолати туфайли вақтинча иссиқлик таъминотидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келганлиги сабабли қуйидаги манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади.

  • ТТЗ-2 мавзеси: кўп қаватли 1, 2, 7, 8 ва 9-уйлар, 5-ётоқхона.
  • Зиёли кўчаси: кўп қаватли 1, 3, 5-уйлар,
  • Буюк Ипак йўли кўчаси: кўп қаватли 469, 471, 473, 475, 477 ва 479-уйлар 504-сонли мактабгача таълим ташкилоти, 248-сонли мактаб, 6-сонли оилавий поликлиника.

«Aварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб боришмоқда, бугун соат 16:00 да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Aввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим туманлари иссиқлик таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди.