Тошкент шаҳрининг айрим туманлари иссиқлик таъминотидан вақтинча узилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида 20 ноябрь, жума куни авария ҳолати юзага келди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, шу сабабли қатор манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилган.

Иссиқлик энергияси етказиб бериш тўхтатилган манзиллар:

  • Себзор кўчаси;
  • Ғафур Ғулом кўчаси;
  • О. Бобожонов кўчаси;
  • Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1 мавзелари;
  • Мухбир кўчаси;
  • Ниёзов кўчаси;
  • A.Ҳидоятов кўчаси;
  • Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.

«Aйни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилган», дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг табиий газ танқис ҳудудларига 385 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмаслиги маълум қилинган.