Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 13 октябрь кунги йигирма иккинчи сессиясида 2020—2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ptzgovorit.ru»

Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, «Тошиссиққувват» давлат унитар корхонаси иситиш даврининг бир кунига 1 метр квадрат иситиш майдони учун тариф — 142 сўм миқдорида белгиланганини маълум қилган.

Aввалроқ Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда 265,5 мингдан ортиқ газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани хабар қилинган.

Янгиликлар