Самарқандда 265,5 мингдан ортиқ газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди

Самарқанд вилоятида аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг 265 552 дона газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Хабарда Самарқанд вилоятида истеъмолчилар томонидан фойдаланишда бўлган 784 мингдан ортиқ газ жиҳозлари мавжуд бўлиб, уларни техник кўрикдан ўтказиш истеъмолчининг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Фото: «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Маълум бўлишича, вилоят миқёсида 100 592 дона 2 кампаракли газ плиталари, 683 731 дона 3 ва 4 кампаракли газ плиталари ҳисобга олинган.

Шунингдек, 292 832 дона иситиш печлари, 88 245 дона сув иситиш ҳамда 61 964 дона иситиш қозонига 2020 йилда белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг 265 552 дона газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилиб, доимий равишда маҳаллаларда аҳоли билан учрашувларда газ истеъмолчиларига газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб келинмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухоро вилоятида 168 476 дона газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар