Юнусободда аҳолидан йиғилган коммунал тўловларни ўзлаштириб юборган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида коммунал тўловлар учун аҳолидан йиғилган маблағларни ўзлаштириб юборган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Юнусобод туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган ХУЖМШ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Текширувда, Б.Қ. ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ва 2021 йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 миллион сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар