Наманганда яна 10 нафар коронавирус бемори соғайди

Наманганда 11 август соат 23:30  ҳолатига кўра, яна 10 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди.

Ундан ташқари, Тошкент шаҳрида 781 нафар, Тошкент вилоятида 205 нафар, Самарқанд вилоятида 35 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 10 нафардан, Хоразм вилоятида 9 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар фуқаро коронавирусдан тузалган.

Айни пайтда мамлакатда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 нафарга етган.

Янгиликлар