Наманганда яна 14 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди

Наманганда 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 14 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди.

Ундан ташқари, Тошкент шаҳрида 720 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар ва Навоий вилоятида 6 нафар фуқаро коронавирусдан тузалган.

Айни пайтда мамлакатда 25 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 нафарга етган.

Янгиликлар