Қозоғистонда ўтган бир суткада 1269, Қирғизистонда эса 35 киши коронавирусга чалинди

Қозоғистон

Қозоғистонда 12 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 100 855 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 74 677 нафари тўлиқ соғайган, 1058 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 1269 та янги ҳолат қайд этилган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ Ергали Сидиманов Олмаота шаҳрига янги санитария врачи этиб тайинлангани ҳақда хабар берилганди.

Қирғизистон

Қирғизистонда 12 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, 40 759 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 33 027 нафари соғайиб, 1484 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 6248 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 35 кишига кўпайган, 6 нафар бемор вафот этган.

Фото: “Kloop.kg”

Aввалроқ Қирғизистонда сўнгги бир суткада 14 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олгани хабар қилинганди. Мамлакатда жами 2981 шифокор коронавирусга чалинган.

Тожикистон

Тожикистонда 12 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 7871 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 6653 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 63 нафари вафот этган.

Фото: «Asia-plus»

Aввалроқ Тожикистондаги барча олий таълим муассасалари талабалари давлат имтиҳонисиз кейинг курсга кўчирилиши ҳақда хабар берилганди.

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги коронавирусга шубҳа қилинаётган фуқароларни имкон қадар тезроқ текшириш борасида келишувга эришгани ҳақда хабар берилганди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

“Хроника Туркменистана” нашрига кўра, айни пайтга қадар Туркманистонда олинган тестлар ЖССТ лабораториясида текшириб келинади. Эндиликда COVID-19ъга олинган намуналарни мамлакат ҳудудидаги лабораторияларда текшириш учун ташкилий ишлар бошланган.

Россия

Россияда 12 август маҳаллий вақт билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 902 701 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 710 298 нафари соғайган, 15 260 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 5102 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «РИA Новости»

Aввалроқ президент Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилганини маълум қилганди. Таъкидланишича, вакцина самарали ишлайди, COVID-19’га қарши барқарор иммунитетни шакллантиради ва жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди.

Янгиликлар