Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 12 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 38 миллионга яқинлашди.

«Worldometers»нинг 12 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 37 918 489 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 28 484 812 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 083 662 кишини ташкил этади.

Шунингдек, 12 октябрь куни Избоскандаги тиббиёт муассасасида COVID-19’га чалинган ходимлар ишлаётгани рад этилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида неча кун сақланиб қолиши маълум қилинди.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 12 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 419 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 12 октябрь куни 321 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 142 таси Тошкент шаҳрида, 77 таси Тошкент вилоятида, 18 таси Наманган вилоятида, 14 таси Сирдарё вилоятида, 12 таси Андижон вилоятида, 10 таси Фарғона вилоятида, 10 таси Жиззах вилоятида, 8 таси Самарқанд вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 7 таси Сурхондарё вилоятида, 6 таси Хоразм вилоятида, 6 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 4 таси Тошкент вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 509 нафарга етган. 12 октябрь куни 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 78 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сурхондарё вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафари, 358 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 419 нафар бемордан 58 427 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2483 нафар бемордан 322 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 11 октябрь куни 322 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 003 660 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,1 миллион киши), Бразилия (5 миллион киши), Россия (1,3 миллион киши), Колумбия (911 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 37,6 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 12 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 831 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 104 041 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 74 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 34 909 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 699 нафари тузалган, 368 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 49 528 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 44 522 нафари соғайиб, 1090 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3916 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 295 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 12 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 260 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9103 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 79 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 12 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 312 310 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 024 235 нафари соғайган, 22 722 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 13 592 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 125 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «See»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 37,6 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар