Коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида неча кун сақланиб қолиши маълум қилинди

Австралиялик олимлар томонидан коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида бир ойгача сақланиб қолиши маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни салқаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Sci Tech Daily»

Маълум қилинишича, австралиялик олимлар ойна, банкноталар, металл даста, тутқичлар ва сенсор экранларда коронавирус салкам бир ой сақланиб қолиши мумкинлигини аниқлаган. COVID-19 инфекцияси хона ҳароратида банкноталар ва смартфонлар ойнаси каби силлиқ юзаларда 28 кунгача «яшай олиши» қайд этилган.

Таъкидланишича, банкоматлар, смартфонлар, ва бошқа шу каби қурилмаларнинг сенсор экранлари етарлича тозаланмайди ва коронавирус тарқалиши манбаига айланиш эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, коронавируснинг қоғоз пулларда узоқ вақт сақланиб қолиш хусусияти одамлар ва мамлакатлар ўртасида вируснинг тарқалишига олиб келиши мумкин.

Коронавирус паст ҳароратда зангламас пўлатда узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Бу вируснинг музхоналар ва гўштни қайта ишлаш корхоналарида тарқалишига сабаб бўлади.

Бундан аввал коронавирус доим ҳам ўпка яллиғланишини келтириб чиқармаслиги ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик мутахассис коронавирус антитаначаларини аниқловчи тестни фойдасиз деб атагани маълум қилинганди.

Янгиликлар