«Коронавирус доим ҳам ўпка яллиғланишини келтириб чиқармайди» — Барно Абдусаматова

АОКАда 5 октябрь, душанба куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси ҳақида аҳоли саволларига жавоб қайтарилди.

Кадр: YouTube

Хусусан, мутахассис, «коронавирус инфекциясида доим ҳам ўпка яллиғланиши кузатиладими?», саволига жавоб қайтарган.

Барно Абдусаматованинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси турли шаклда кечади ва доим ҳам ўпка яллиғланишини келтириб чиқармайди. Кўп ҳолларда касаллик умуман симптомларсиз кечади ва бундай беморларни текширишда организмда ҳеч қандай ўзгариш аниқланмайди.

«Симптомлар мавжудлигида қуйидаги касаллик шакллари кузатилади:

  • юқори нафас йўлларининг шикастланиши (ринит, фарингит);
  • қуйи нафас йўлларининг шикастланиши билан (пневмония).

Охирги вариантда ўпка яллиғланиши кузатилиши мумкин. Бироқ кўпчилик беморларда касаллик ўпка шикастланишисиз кечади», — дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова.

Аввалроқ артериал гипертонияси бор инсонда коронавирус оғир кечиши маълум қилинганди.

Янгиликлар