«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 12 октябрдан совуқ ҳаво мамлакат ҳудудидан чекина бошлаган. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилиади, бу иқлимий меъёрдан 2-3 даражага паст.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Бутун мамлакат бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Маълум қилинишича, ҳарорат кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқори.

Янгиликлар