Ёшлар иттифоқи Мингбулоқ туман кенгашига янги раис сайланди (фото)

Ёшлар иттифоқи Мингбулоқ туман кенгашининг 12 октябрь кунги сессиясида Узоқов Ҳасанбой Рўзибоевич кенгаш раиси этиб сайланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, сессияда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси Муҳтарама Aбдуллахонова, Мингбулоқ туман ҳоким ўринбосари Фаҳриддин Йўлдошев, тумандаги ёшлар етакчилари, фаол ёшлар ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раисини сайлаб олиш бўйича фикрлар билдирилди. Кенгаш раислигига Узоқов Ҳасанбой Рўзибоевич сайланган.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳасанбой Узоқов 1988 йилда Поп туманида туғилган. 2010 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаган. У 2010—2020 йил давомида Поп педагогика коллежи ўқитувчиси, мазкур коллежда кадрлар бўлими нозири, Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгашига янги раис сайлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар