Ўзбекистондаги мактабларда қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларда 2020 йилда қишки таътил 27 декабрдан олдинроқ бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2020 йил 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади. Қишки таътил 2021 йилнинг 10 январигача давом этади. 11 январдан барча ўқувчиларга дарслар бошланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун Касбга йўналтириш тизими яратилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан болаларини мактабга юборишни сўрагани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар