Путин Москвадаги масжид биноларининг тарихий кўринишини тиклаш бўйича топшириқ берди

Россия президенти Владимир Путин 1 мартга қадар Москва марказидаги масжид ва мадраса бинолари мажмуасининг тарихий кўринишини қайта тиклаш тўғрисида топшириқ берди. Кўрсатмаларнинг тегишли рўйхати диний бирлашмалар вакиллари билан учрашувдан сўнг эълон қилинди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «Associated Press»

«Россия ҳукумати Москва шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасига мусулмонлар масжиди ва мадрасаси бинолари мажмуасининг (Москва, Катта Татар кўчаси, 28-бино, 1 ва 2-бинолар) тарихий кўринишини тиклашда ёрдам беришлари керак», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тегишли ҳисобот 2021 йил 1 мартгача тайёрланиши керак, уни амалга ошириш учун Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Москва мэри Сергей Собянин жавобгар ҳисобланади.

Аввалроқ Москва ҳокимлиги бир масжидни қуриш учун аризани кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди. Айтилишича, ушбу ариза масжидларга жума кунлари кўплаб одамлар ташриф буюришини ҳисобга олиб киритилган. Аммо уларнинг аксарияти мусулмонларнинг икки байрамида — Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитида қатнашади.

Янгиликлар