«Tashkent city»даги оркестр, байрам торти ва машҳур меҳмонлар: Юлдуз Усмонова 57 ёшни қандай қарши олди?
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 12 декабрь куни «Tashkent city»даги «Hilton» меҳмонхонасида туғилган кунини нишонлади.
Хонанда ўзининг Instagram саҳифасига меҳмонхонага келиб, мини-концерт уюштирган оркестр видеосини жойлаган.
https://www.instagram.com/p/CIqkdcQpBWL/
«Mytex group» тикув корхонаси Юлдуз Усмоновага аталган байрам торти тайёрлаган. Унда хонанданинг суратлари туширилиб, тилак ёзилган.
https://www.instagram.com/p/CIsMkJJj4PK/
Шу куни ўзбек шоу-бизнес вакиллари ўз саҳифасида Юлдуз Усмоновани тўхтовсиз табриклади. Хусусан, актриса Ҳалима Ибрагимова «Юлдуз опа, шукрона кунингиз муборак бўлсин. Ҳар доим шундай бўлиб юринг, менинг бағримда порлаган юлдузим», — дея изоҳ ёзилган пост жойлаган.
https://www.instagram.com/p/CIqzFvXBjpE/
Хонанданинг қизи Нилуфар Усмонова Инстаграмдаги саҳифасига онаси билан тушган видеосини жойлаган ва табрик изҳор қилган. «Дунёдаги энг яхши инсон онам менинг. Aллоҳим, онажоним умрини зиёда қилгин, соғликларини бергин, илоҳим. Шукрона кунингиз муборак, онам.», — деб тилак билдирган кичик Усмонова.
https://www.instagram.com/p/CIqxudUBOEA/
Шунингдек, россиялик мусиқа режиссёри Тимур Хацаев ҳам Юлдуз Усмоновани табриклаб, story жойлаган.
Маълумот ўрнида, Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрда Марғилон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон (1995), Қорақалпоғистон (2000) халқ артисти, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист ҳисобланади. Тошкент консерваториясини тугатган.
Aввалроқ Юлдуз Усмонова Президент давлат хавфсизлик хизматига бағишланган қўшиқ куйлаганди. Хонанда қўшиқда барча ходимларнинг жасоратини қайд этган.
Шунингдек, Юлдуз Усмонованинг турк қўшиқчиси Ясар билан айтган «Сени севердим» номли қўшиғи YouTube’да 100 миллион марта кўрилгани хабар қилинган. Клип 2014 йил 13 январда суратга олинган.