Президент 4 та олий таълим муассасаси ректорини лавозимидан озод қилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишида 4 та ОТМ ректори лавозимидан озод этилди.

Хабарга кўра, йиғилишда республикадаги Фарғона давлат университети ректори Равшан Мақсудов, Самарқанд архитектура ва қурилиш институти Султон Аҳмедов, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Мамиржон Отажоновлар лавозмидан озод этилди.

Қайд этилишича, Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори Толмас Олимов ёшлар билан ишлашда сусткашлик қилгани учун лавозимидан озод қилинди. Бошқа олий таълим муассасалари ректорлари қатъий огоҳлантирилди.

Янгиликлар