Hyundai Rotem тезюрар поезд дизайни танлови эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси бўйича танлов эълон қилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ барча истеъдодли дизайнерларни Hyundai Rotem поездининг ўзига хос ва жозибали ташқи кўринишини яратишга таклиф қилади. Танлов ғолиби 100 миллион сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлади ва поездда ўз дизайнидан ташқари ғолибнинг бош ҳарфлари ҳам тасвирланади.

Танлов шартлари: 

– Иккитадан ортиқ бўлмаган дизайн вариантини тақдим этинг;

– Ишларингизни [email protected] электрон манзилига 2024-05-12 гача юборинг;

– Мавзу сатрида кўрсатинг: «Hyundai Rotem поезд дизайни танлови»;

– Алоқа маълумотларини кўрсатинг (Ф.И.Ш., телефон рақамингиз).

Янгиликлар