Бухорода 13 нафар бемор COVID-19’дан соғайди

Бухоро вилоятида 13 август куни коронавирусга чалинган 13 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1001 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 917 нафари касалликдан соғайган, 7 киши вафот этган. Ҳозирда 77 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Aндижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 26 270 фуқаро (79 фоиз) соғайган. Ҳозирда 6608 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар