Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингдан ошди

Ўзбекистонда 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 (+256) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 179 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 60 нафари Тошкент вилоятида;
  • 9 нафари Aндижон вилоятида;
  • 8 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Aндижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди. Ҳозирда 6608 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, вафот этган эркак М.М. Шайхонтоҳур туманида яшаган.