«Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этамиз» — Шавкат Мирзиёев
Президент ва Олимпиада ўйинлари иштирокчилари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Президент сурхондарёлик Баҳодир Жалоловнинг ғалабасига ҳам тўхталди.
«Енгилмас боксчимиз ўтган вақт давомида ўз устида тинимсиз ишлаб, ёшларга намуна бўлди. Баҳодир азиз онасига, халқимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, Ватанимизга учинчи олтин медални туҳфа қилди», – деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, Президент Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича топшириқ берди.
«Ман ўйлайманки, қишлоқдошларинг, дўстларинг, укаларинг учун катта мактаб яратиш вақти-соати келди. Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.