Самарқанд шаҳрида бир йилдан бери алимент тўламаган ота 19 млн сўм тўлаб берди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида бир йилдан бери алимент тўламаган ота 19 миллион сўм тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаро Шуҳрат Зияевдан ундирувчи Мадина Салоҳиддинованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган. Бир йил мобайнида фуқаро Шуҳрат Зияев алимент тўловларини тўламасдан келаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, қарздор Шуҳрат Зияев билан суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилган. Қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб 19 миллион сўм пулни тўлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида ота 2 нафар фарзанди учун 5 йиллк алимент тўлаганди. Ёзёвонда эса 6 йилда хориждан қайтган ота судда 24 миллион сўм алимент пулини тўлагани хабар қилинган. Шунингдек, Қўшработда 1 сутка «ўтириб чиққан» ота 2 йиллик алимент қарзини тўлади.

Янгиликлар