«Ўзгидромет» 15 август куни Самарқандда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди
Самарқанд вилоятида 15 август, шанба куни қандай об ҳаво кузатилиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, шу куни Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.