Ўзбекистонда 13 сентябрь куни 573 киши COVID-19 юқтириб олди. Олти нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 13 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 423 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 13 сентябрь куни 573 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 342 таси Тошкент шаҳрида, 143 таси Тошкент вилоятида, 51 таси Самарқанд вилоятида, 17 таси Андижон вилоятида, 9 таси Наманган вилоятида, 8 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 3 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 392 нафарга етди. 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Биринчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) вафот этди.
Иккинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл) вафот этди.
Учинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) вафот этди.
Тўртинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак) вафот этди.
Бешинчи ўлим: Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. (эркак) вафот этди.
Олтинчи ўлим: Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. (аёк) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳрида 317 нафар, Тошкент вилоятида 128 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Андижон ва Фарғона вилоятларида 2 нафардан, жами 491 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 578 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган

Янгиликлар