Ўзбекистонда 14 сентябрь куни 572 кишида коронавирус қайд этилди. 6 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 995 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 14 сентябрь куни 572 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 377 таси Тошкент шаҳрида, 130 таси Тошкент вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 тадан Бухоро ва Фарғона вилоятларида ҳамда 5 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 398 нафарга етди. 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистонда 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Биринчи ўлим: Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) вафот этди.
Иккинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл) вафот этди.
Учинчи ўлим: Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) вафот этди.
Тўртинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл) вафот этди.
Бешинчи ўлим: Миробод туманида яшаган 63 ёшли О.К. (аёл) вафот этди.
Олтинчи ўлим: Нукус шаҳрида яшаган 41 ёшли Қ.А. (эркак) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳрида 296 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 6 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар жами 524 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 995 нафар бемордан 44 526 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3071 нафар бемордан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 13 сентябрь куни 573 кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар