Тошкент шаҳар ИИББ TikTok’да аккаунт очган илк давлат органларидан бири бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси TikTok’да ўз аккаунтини очди. Пойтахт бошқармаси Хитой ижтимоий тармоғига қўшилган илк давлат идораларидан бирига айланди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Кадр: TikTok

«Spot» берган маълумотларга кўра, 2020 йилда TikTok Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловага айланган. Дунё бўйича дастур фойдаланувчилари сони ойлик ҳисобда 700 миллион нафарни ташкил қилади. 2020 йил август ойига қадар дастур 2 миллиард маротаба юклаб олинган.

«TikTok фойдаланувчилари демографик кўрсаткичлар билан ажралиб туради – ёш фойдаланувчилар ва кўпроқ қизлар. Instagram ва Facebook’да эса, асосан, эркаклар ўтиради», – дея таъкидлаган маркетинг бўйича менежер Денис Роман.

Аввалроқ телевидениеда экспертлар TikTok’даги қизларни танқид қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, «Forbes» талқини бўйича ўзбекистонлик йигит энг кўп пул топувчи TikToker’га айлангани маълум қилинган.

Янгиликлар