«Уларга ким уйланади?» Teлевидениеда экспертлар TikTok’даги қизларни танқид қилди

«MY5» телеканалида «Amirxon Umarov Show» кўрсатувида экспертлар ўз видеосини TikTok’га жойлаштираётган қизларни танқид қилди.

Кадр: YouTube

Шоу иштирокчиларидан бири Шоира Изокова видеога тушган қизлар 50—60 ёшга тўлганда ўзи шу видеони кўриб уялмайдими, деган саволни ўртага ташлаган.

«TikTok масаласида гапириб ўтмоқчиман. 15—18 ёшли қизлар қийшайиб, ҳар хил кўринишда видео жойлаяпти. Ахир бу қизлар келажакда она бўлади, келин бўлади. 50—60 ёшга тўлганда шу видеони бола-чақасининг олдида кўришга уялмайдими?», — дейди Шоира Изокова.

Бундан ташқари, Изокова қизларнинг оила қуриш масаласнии ҳам тилга олган.

«Энди масаланинг бошқа томони ҳам бор. Бундай қизларга ким уйланади?» — сўрайди Изокова.

Кўрсатув давомида «можароларга аралашиб юрадиган» блогер Шуҳрат Мусаев ҳам қатнашган.

«Аксинча, шундай қизларнинг ‘клиент’и кўп бўлади», — дейди блогер.

Аввалроқ Олмалиқ ҳокимининг ўғли 150 км/соат тезликда машина ҳайдаган видеосини TikTok’га жойлагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар