Севара Назархон, Дилноза Кубаева, Шаҳзода, Райҳон Уласенова — юлдузлар фарзандининг санъаткор бўлишини хоҳлайдими?

Ўзбек санъатининг машҳур юлдузлари фарзандининг шу йўлдан кетишини хоҳлайдими? Қуйида Севара Назархон, Дилноза Кубаева, Шаҳзода, Райҳон Уласенова ва Раъно Шодиеваларнинг фарзандлари қайси соҳани танлагани билан танишинг.

Коллаж: «Tez News»

Шаҳзода

Фото: Instagram/@shahzodasinger

Шаҳзода санъаткор она сифатида фарзандларининг санъат йўлидан кетиши хоҳламайди. Ҳатто унинг таъкидлашича, санаът эркаклар танлайдиган касб эмас. Катта ўғли Солиҳ Плеханов номидаги университетни тамомлаган. Ўқиш билан бирга санъатни ҳам баробар олиб кета олган. Онасининг қаршилигига қарамай, Солиҳ бир нечта қўшиқлар ёзди ва мухлисларининг олқишига эришди. Шаҳзоданинг айтишича, Солиҳ шеърлар ҳам ёзиб туради.

Раъно Шодиева

Фото: Instagram/@shodiyevarano

Раъно Шодиева фарзандларининг санъат соҳасини танлаш истагига қатъий қаршилик қилган. Унинг Диёр, Рахшона ва Амирхон исмли фарзандлари бор. Болалалари бир оз улғайганидан сўнг уларга актёр бўлишини таклиф қилиб кўрган. Аммо болалар бу соҳани танлаш фикридан қайтган эди. Бироқ унинг қизи машҳур «Новда» фильмида роль ижро этиб, ёш актриса сифатида танилган. Рахшона бизнес бошқаруви йўналишида бакалавр дипломига эга. Шу билан бирга, қиличбозлик спорт турида Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Севара Назархон

Фото: Instagram/@sevara_nazarkhan

Хонанда Севара Назархон фарзандларининг қарорини ҳурмат қилади. Аммо ўғли Дениз онасининг йўлини танламади. У ҳозирда мактаб-интернатда таҳсил олади. Хонанданинг таъкидлашича, Дениз ўзининг танловидан мамнун: мактабида ҳеч қандай гаджетлардан фойдаланилмайди, фақат ўқиш ва китоб! Регби спорт тури билан шуғулланади. Дениз ҳафтада бир марта оиласи билан кўришади. Қизи Иман Анвар эса 2016 йилда Янги Гвинеяда туғилган.

Райҳон Уласенова

Фото: Instagram/@raykhonulasenova_official

Райҳон Уласенова қизлари актрисаликни танлашини хоҳламайди. Аммо уларнинг танловига қаршилик қилмаслигини айтган. Райҳон ва Ёдгор Улсеновларнинг 3 фарзанди бор — Азизбек, Моҳинур ва Марям. Катта фарзанди Азиз «Илҳом» театрининг маҳорат мактабига борган, бир йил давомида саҳнада роллар ижро этди. Аммо бизнес соҳасига қизиққанлиги сабабли театрни тарк этди. Моҳинур эса мусиқа мактабида скрипка ва фортепиано дарсларини олиб келди. Кичкина қизи Марям ҳам ижод йўлида — у рақс тўгарагининг аъзоси.

Дилноза Кубаева

Кадр: YouTube

Актриса Дилноза Кубаеванинг 2008 йилда туғилган Муҳаммадамин исмли ўғил фарзанди бор. У ўғлининг санъаткор бўлишини хоҳлайди, аммо Муҳаммадамин қарорига қаршилик қилмаслигини таъкидлаган.

Мавзуга доир: