Филолог Райҳон, тарихчи Улуғбек, юрист Нилуфар — cанъатга «кўчадан кириб келган» юлдузлар
Бугунги кун эстрадаси юлдузлари қайси соҳада таҳсил олгани билан ҳеч қизиққанмисиз? Сизнингча, уларнинг барчаси ҳам санъат олийгоҳларини тамомлаганми? Шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида журналист Наргиза Муродова бир нечта машҳурларнинг дипломи билан қизиқди.

Фото: «Tez News»
Райҳон

Фото: Instagram/@rayhonganieva
Кўпчилик мухлислар қалбидан жой олган хонанда Райҳон Тошкентда жойлашган болалар мусиқа мактабида пианино чалишни ўрганган. Кейинчалик у Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида инглиз тили филологияси факультетида таҳсил олган. Дипломига кўра — филолог.
Райҳон учинчи курсда таҳсил олаётган пайтида «Хаёл» деб аталувчи дуэт куйлаган. 2000 йилда яккахон карьерасини бошлаган. У 2002 йил чиқарилган «Бахтли бўламан» қўшиғи билан катта шуҳрат қозонган. Қўшиқ Райҳоннинг шу номли альбомига киритилган. 2002 йилда қўшиқчи Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида кўпчилик олдидаги илк концертини берган.
Шаҳзода Муҳаммедова

Фото: Instagram/@shaxzoda_muxammedova
Шаҳзода Муҳаммедова эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети дипломига эга.
Нилуфар Усмонова

Фото: Instagram/@nilufarusmonova
Нилуфар Усмонова 10 ёшида Буюк Британиянинг Vinehall School мактабида ўқишни бошлаган. Кейинчалик Sherborne International College’ни тамомлаган. Тошкент давлат юридик институтига 2006 йилда ҳужжат топширган. Саккиз йилдан сўнг институт дипломига эришган.
Улуғбек Раҳматуллаев

Фото: Yandex
У 1999 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг тарих факультетига ўқишга кирган.
Даврон Эргашев

Фото: Instagram/@davronergashev
Даврон Эргашев Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, иқтисодчи мутахассислиги бор.
Али Отажонов

Фото: Instagram/@aliotajonov
Отажоновлар сулоласининг ёш вакили Али Отажонов санъат соҳасида таҳсил олмаган. У Тошкент давлат шарқшунослик институтининг турк филологияси факультети битирувчиси ҳисобланади.
Отабек Муталхўжаев

Фото: Instagram/@otabekmutalhojaev
У ҳам санъатга Тошкент давлат техника университетининг нефть ва газ факультетидан кириб келган.
Баҳром Назаров

Фото:
Instagram/@bahromnazarovofficial
Ҳаёти давомида бир марта поезд бошқарган Баҳром Назаров Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган.
Шаҳзода Матчонова

Фото: Instagram/@shahzodamatchanova
У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетини тамомлаган. Шаҳзода кинодан ташқари, «Дийдор» театр студиясида роль ижро этиб келади.
Мавзуга доир:
- Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаева ва Озода Нурсаидова — ўзбек хонандаларининг Тошкентдаги «бирров» хизмати қанча туради?
- Хонанда Мираброр Мирхалилов Дубайда туркиялик машҳур ошпазга зарбоф тўн кийдирди — видео
- «Унинг овоз тони Шоҳруҳхон, Шаҳзоданикига ўхшайди». Шаҳзода Муҳаммедова Насафий ижоди ҳақида
- Хонанда Райҳон Наманганда совуқ ҳавода 1 соат қўшиқ куйлади — видео