«Унинг овоз тони Шоҳруҳхон, Шаҳзоданикига ўхшайди». Шаҳзода Муҳаммедова Насафий ижоди ҳақида

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова хонанда Насафийнинг овоз тони Шоҳруҳхон, Шаҳзоданикига ўхшашлигини айтди. У бу ҳақда YouTube’даги «YashinTV» каналига берган интервьюсида гапирди.

Коллаж: «Tez News»

«Насафийни кўпчилик жуда ҳам ёмон кўради, аслида у яхши йигит. Шу бола биринчи ўзининг қўшиғини айтиб чиқиб, интернетда тарқалганида мен унга ёмон кўз билан қарамаганман. Ҳар битта ёш ўзига яраша хато қилади. Мисол учун, кийимсиз чиққан бўлиши мумкин, соч-соқолини сариққа бўяб чиққан бўлиши мумкин. Агарда шу йигит мана шундай ғалати қилиқлар қилиб чиқмаганда одамларнинг эътиборини тортмасди ва ҳозир шу саволни менга бермаган бўлардингиз. Оддийгина бир йигит бўлиб, чиқдими-чиқди, одобли қўшиқларни куйладими-куйлади бўлганида унинг кимлигини билмай ҳам қолардик.

Менга Насафийнинг овози ёқади, чиройли қўшиқлар куйлайди. Чунки унинг мусиқий билими бор. Гитарани шунақа чиройли чаладики, ўзи ҳохлаган куйини басталай олади. У ҳам бастакор, ҳам инсонга ёқадиган овози бор. Овоз эшакда ҳам бор, ҳар битта одамда ҳам бор. Айрим санъаткорлар овозини эшитсангиз, иккита қўшиғидан кейин ёки концертига тушганингизда чарчаб қоласиз. Лекин, масалан, ҳонанда Шаҳзодани овозини эшитганингиз сари эшитгингиз келаверади. Худди шундек, Насафийнинг овози Шоҳруҳхон, Шаҳзоданинг овоз тониа ўхшайди», — деди актриса.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова Насафийнинг хулқ-атвори, у билан оилавий яқинлиги борасида ҳам тўхталиб ўтган.

«Насафий жуда ҳам кўнгилчан, соддадил, меҳрибон бола. Шунақанги одобли болаки, уни кўрган одам одобсиз деб ўйлайди. Овқатланиб ўтирганимизда ёки уйда ишларимни қилиб ўтирганимда келиб қолса, қизимни ўйнатиб ўтиришни сўрайман. Бу бола қаердан шунча ишни қилиб, шунақа жасорат билан чиққан, мен шунга ҳайронман. Насафийда ижод бошқа, ҳарактер бошқа экан», — деган актриса.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова Муниса Ризаеванинг 5 маҳал намоз ўқишини айтганди.

Шоу-бизнес