Хонанда Райҳон Наманганда совуқ ҳавода 1 соат қўшиқ куйлади — видео

Таниқли хонанда Райҳон Ғаниева 6 январь куни Наманган вилояти Чоркесар шаҳарчасида совуқ ҳавода қўшиқ куйлади. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирди.

Таъкидланишича, қўшиқчи томошабинлар билан бирга 1 соат давомида совуқ ҳавода туриб, қўшиқ куйлаган.

«Бугунги хизматимиз Наманганнинг Чоркесар туманида бўлди. Одамлари жуда самимий экан, совуққа қарамай, тик оёқда туриб 1 соат давомида биз билан хурсандчиликда бўлишди! Мухлисларимга катта раҳмат!»,— деб ёзади Райҳон.

Aввалроқ Хонанда Райҳон янги йил байрамига уйини қандай безаганини намойиш қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Райҳон «индюк» сўзининг ўзбекчасига қандай бўлишини айтгани хабар қилинган.

Шоу-бизнес