«Индюк» ўзбекчасига қандай бўлади? Хонанда Райҳон жавоб берди — видео

Хонанда Райҳоннинг 2020 йилги концерт дастурида «Браво» жамоаси иштирок этганди. Жамоа аъзосидан бири хонандадан «индюк» сўзининг ўзбекчаси сўраганда, «курка!» деб жавоб берган.

Фото: Instagram/@rayhonganieva

Шунингдек, хонондадан «официант» сўзи сўралганда аввалига у иккиланиб турган ва жавоб бера олмагач, «Браво»чи Аҳмад Темиров бу сўзнинг таржимаси «гиргиттон» бўлишини айтган.

Шундан сўнг Райҳон «официантка» сўзининг ўзбек тилидаги муқобилини сўраганда Аҳмад Темировдан «гиргиттонка» жавобини олган.

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг ТikТok’даги саҳифасига янги йил байрами кайфиятини уйғотувчи видео жойлаганди.

У ўғиллари арчани безаётганини видеога олиб ўз саҳифасига жойлаган. Унинг мухлислари эса «Қандай чиройли арча», «Қойил сизларга», «Жуда ҳам чиройли», дея изоҳ қолдирган.

Шоу-бизнес