Безатилган уйлар, ниқоб таққан қорбобо ва янги йил кайфияти. Ўзбек шоу-бизнес вакиллари 2021 йилни қандай кутиб олмоқда?
Коронавирус пандемияси ва турли офатлар сабабли тарихдаги энг ёмон йил деб эълон қилинган 2020 йил тугашига ҳам оз фурсатлар қолди. Янги йил кириб келиши муносабати билан турли хил байрам тадбирлари уюштирилади. Табиийки, ўзбек шоу-бизнес вакиллари ҳам янги йилга кенг тайёргарлик кўрмоқда. Қуйида уларнинг янги йилни қандай кутиб олаётганини Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлишган суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эстраданинг ёрқин юлдузи хонанда Райҳон «Қизалоқ» қўшиғига аталган видеонинг суратга олиш жараёнидан лавҳа жойлаштирган. Видеода янги йил кайфияти акс этган. Унинг остидаги изоҳда эса хонанда байрам яқинлашаётганини таъкидлаб ўтган.
Таниқли актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи ва фарзанди акс этган байрамона видеороликни мухлисларига тақдим этган.
Шунингдек, актриса Instagram тармоғига қизи Милана билан тушган фотоларини ҳам жойлаштирган.
Актриса Севара Солиева ҳам ўзининг Instagram саҳифасида Турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушган суратларини мухлислари билан бўлишган.
Ситора Алимжонова фарзанди Мухаммад Амин туғилганининг 1 ой тўлгани муносабати билан Instagram’га фото жойлаштирган. Актриса шу пайтгача бирор марта фарзандининг отаси ҳақида маълумот бермаган.
Актриса Феруза Норматова раққоса Паризода билан акс этган ҳазиломуз видеосини мухлисларига тақдим этган.
Хонанда Ойбек турмуш ўртоғи ва дуэтдоши Нигорага янги йил совғалари дўконидан 15 гача санагунинга қадар нима танласа барчасини олиб беришни ваъда қилган. Нигора бу имкониятдан унумли фойдаланган))
Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов ниқоб таққан қорбобо билан олинган видеосини ўзининг Instagram тармоғида улашган.
Хонанда Ҳосила Раҳимова янги йил арчаси ёнида мухлисларини кириб келаётган 2021 йил билан табриклаган.
Хонанда Фирдавс қорқизлар орасида тушган суратини кенг оммага тақдим этган.
Рухшона ҳам байрам арафасида ўзига хос тарзда фото жойлаштирган.
Феруза Собитова ўзига хос сурат орқали байрамга муносабат билдирган.
Шунингдек, Instagram’да хонанда Афруза ҳам байрам арчаси ёнида тушган суратини қолдирган.
Аввалроқ Хонанда Райҳон янги йил байрамига уйини қандай безаганини намойиш қилган эди.