Муниса Ризаева, Шаҳрам Ғиёсов, Райҳон ва Ҳалима: юлдузлар Янги йилни қаерда ва қандай нишонлади? — фото

Узоқ кутилган 2021 йил ҳам кириб келди. Кўпчилик хушламаган 2020 йил поёнига етиб, ҳамма доимгидек Янги йилда хурсандчиликлар қуршовида бўлди. Улар қаторида ўзбек шоу-бизнес юлдузлари ҳам ижтимоий тармоқ саҳифаларида байрам таассуротлари, фотосуратлари билан ўртоқлаша бошлади.

Коллаж: «Tez News»

Лола Йўлдошева

Хонанда Янги йил таътилини Дубайда ўтказди. Дастлаб, Лола Instagram саҳифасига леопард териси каби либосда тушган фотосуратини жойлади, сўнгра обуначиларига бахт ва қувонч тилаган байрамона видеоролигини тақдим этди.

Фото: Instagram / @lolaofficial_

Зарина Низомиддинова

Aктриса Янги йилни Москвадаги уйида кутиб олди. У оқ ва кулранг шарлар билан безатилган Янги йил арчаси ёнида турган икки ўғли ва ўзининг кумуш ранг либосда бирга тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

Райҳон Ғаниева

Поп ўзбек юлдузи мухлисларини ўғилларининг ёқимли сурати билан хурсанд қилишга қарор қилди. Расмда болалар Қорбобо костюмларини кийиб, катта арча ёнида суратга тушган. Шунингдек, Райҳон болалари учун кичкина зиёфат уюштирган ва қорбобо ҳамда қорқизни уйига таклиф қилган.

Фото: Instagram / @rayhonganieva

Фото: Instagram / @rayhonganieva

Муниса Ризаева

Хонанда ва унинг оиласи Янги йилни Тошкентда, пойтахтдаги ресторанлардан бирида кутиб олди. Муниса Instagram саҳифасига байрамдан бир нечта қисқа видеороликларни жойлаштириб борди. Унда у нақшинкор кумуш либос кийиб олганини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода хонанданинг синглиси Карима Ризаевани ҳам кўринади.

Шаҳрам Ғиёсов

Рио—2016 олимпиадасининг кумуш медали совриндори  боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўз муҳлисларини безатилган арча фонида табриклади.

Ҳалима Ибрагимова

Таниқли комедик актрисаси таътилни оиласи билан Тошкентда ўтказди. Кейинчалик у фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан тоғда сайрда бўлган фотосуратини жойлади.

Фото: Instagram / @xalimaxonim

Шаҳзода Мухаммедова

Aктриса турмуш ўртоғи Марат ва қизи билан биргаликда Бирлашган Aраб Aмирликларида байрамни нишонламоқда. У Дубайдаги дунёга машҳур савдо марказлардан биридаги ҳамда Бурж Ҳалифа фонидан тушган фотосуратлари билан бўлишди.

Диёра Усмонова

Блогер ва дизайнер Диёра ўз фарзандлари билан бирга 2021 йил келишини Дубайда нишонлади. У ўғли билан «Луна» яхтасидан тушган суратини жойлаштирди.

Фото: Instagram / @diora_u

Шоу-бизнес