Янги йил кайфияти бўлмаса қайси фильмни томоша қилиш керак? — Ситора Алимжанова, Миршакар Файзуллоев, Азиза Низомова маслаҳат беради

Янги йил байрами аллақачон бошланган, музлатгичда ҳамма нарса бор, уй гулчамбарлар билан безатилган. Лекин сизда ҳали ҳам байрамона кайфият йўқми? Бундай пайтда кайфиятни кўтариш учун қандай фильм кўриш мумкин? Сиз учун таниқли ўзбек блоггерлари янги йил кайфиятини яратиш учун бир нечта фильмларни тавсия қилди.

Коллаж: «Tez News»

Ситора Олимжонова

Мен «Когда Санта упал на Землю» фильмини севиб томоша қиламан. Барчага бу фильмни кўришни маслаҳат бераман, янги йил кайфияти учун жуда қизиқарли фильм!

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

Азиза Низомова

Менда қайта кўриб чиқиладиган турли жанрдаги фильмлар ва мултфилмларнинг жуда катта рўйхати бор. Рўйхатда «Гарри Поттер» ва «Узуклар ҳукмдори» бўлиши аниқ.

Фото: Instagram / @azizanizamova

Миршакар Файзуллоев

Мен Янги йилда «Уйда ёлғиз» фильмини томоша қилишни яхши кўраман, «Гринч — Янги йил ўғриси» ва «Подарок на Рождество»ни Арнолд Шварценеггер билан томоша қиламан.

Фото: Instagram / @f.mirshakar

Насиба Нигманова

Шовқин-суронда Янги йил фильмларини кўришга вақт жуда кам, аммо қизимга «Гринч — Янги йил ўғриси» ва «Полярный экспресс» фильмлари жуда ёқaди.

Фото: Instagram / @nasibash