«Мен чала эркакларнинг кўрсатувига бормайман». Луиза Расулова журналист Сардор Комиловга жавоб қайтарди

Журналист Сардор Комилов 30 декабрь куни ўзининг Telegram каналида бир актриса билан бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб, пост қолдирди. Луиза Расулова мазкур пост унга аталганлигини айтиб, ўзининг Instagram саҳифасига ушбу постга жавоб тарзда олинган видеони жойлади.

Сардор Комилов актриса билан содир бўлган воқеани ёзиб, қуйидагича пост қолдирган:

«Куни кеча суратга олиш жараёнида бир актриса билан тўқнаш келдим. Салом аликдан сўнг, мендан хафалигини айтиб, шундай бир негатив билан ўша ердаги оммага емаган роль ўйнаб кеттики, хайратда қолдим. Эмишки, охирги пайтлар уни шахсан мен эмас, мени ёрдамчиларим съёмкага ё кўрсатувга чақираётгани тегиб кетибди. ‘Ха, шунча пайтдан бери доим ёрдамчиларим қўнғироқ қилиб чақирадику, хамма у ёрдамчиларим билан менданам яқинку’ десам, овозини баландлатиб, йўқ сен мени Instagram’да ‘отписка’ қилдинг ва бунга сабаб бир хонанда билан чиқишмаганим дейдимией… Кетидан бошқа нереал сабабни рўкач қила кетди, эмишки сўнгги пайтлар аёллар мавзусини кўтариб танқид қилаётган эканман… Бир ярим йилдан бери телеканалда бўлсам ва сайтда деярли умуман ижод қилмаётган бўлсам деб, аёлларни мавзуси бу ‘Бахтлимиз’ кўрсатувими, шу аёллар лойихам каналда десам хиринглаб, йўқ сен аёлларни тинч қўймаганингдан хамма актрисалар сен билан гаплашмай қўйди дейди денг!».

Шунингдек, у актрисани кескин танқид қилиб, Дилноза Кубаева, Ситора Фармонова, Лола Элтоева, Севара Солиева, Мадина Мумтоз, Асал Шодиева, Юлдуз Ражабова каби актрисаларни унга ўрнак қилиб кўрсатган:

«Ким гаплашмай қўйди, мана Дилноза Кубаева билан бирор мартта сан ва манга бормадим, мана мюзиклда хам ишлаяпмиз десам во-хо-хо-лаб истерик кулгу қилиб берди холос. Хўп, актрисалар гаплашмай қўйибдими? Гаплашаётганларимга эътибор берайлик аввал:

Дилноза Кубаева, Ситора Фармонова, Лола Элтоева, Севара Солиева, Мадина Мумтоз, Асал Шодиева, Юлдуз Ражабова… Cен ва сенcифатлар каби кимларнидир қўйнидан кимлаларникигадир сакрамаган, бировлар эрларини тортвомаган, тўнқайиб кетини камерага кўрсатиб расмга тушиши билан аслида танилмаган. Айтишадию, энг мухими ва бори ‘на показ’ бўлади деб, кимдир самимий табассуми, ўша табиий кулгучи, файзли нигохи, эпизодлари ва эмоциялари билан азиз. Ёдда қолган роллари билан! Сенларчи?  Қайси бир ролинг билан эслашаркин? Кеча юрувдинг Чор-судан арзон паралонни шиминг ичига амаллаб сиғдириб ва арзон фотошопда суратга тушган фонгача суркатиб кетингни катталаштириб. Шу-да ўзи борлигинг! Шу сани кимлигинг ва асосийлигинг! Аёллар мавзуси керакмиди сенга? Мана энди хақиқатданам ол!

Аслида сайтда ижод қилмай қўйганимдан сенлар қутурдиларинг, шилта шиптир иштонларинг билан сасиганларинг етмагандек энди бошларингга кийвордиларинг! Унутмагин эй, ўша Sayyodман! Сан ва сан каби интернетни ‘Қатортоли’ юлдузилари хурсанд бўлиб, тирикчилигингни қилиб турвур жимлигимдан фойдаланиб. Мани сенга қўнғироқ қилмаганимми, сенларни инстада ўқимаслигимми тегиб кетмасин. Теккизсам суягинг синмагунича қўймиман биласанлар! Сквознягингни  қисиб, керакли тирикчилигингга ишлатиб турвур, пока шунга қодирлигингча.

Эртага ёдда қолганинг, камерага қаратган нарсанг билан эслашади, сени холатингда бу роль ва эмоция эмас албатта, паралонли кетинг холос! Шунинг хам сохта қара! Юлдузлик ўлчамингдаям ўзлигингдан кўра ясама паралон звездароқ сендан. Мен билан гаплашмас актрисаларни эса аввал шахсига қара, на бир тайинли оиласи бор ва на турмуши. Худди сен каби! Вай, манга бу обрў-ку сан ва сансифатлар ман билан гаплашмаслиги! Нари борса ёлланган куёв учун оқ кўйлак кийганлардир сен айтаётган мен билан гаплашмас актрисалар. Юқорида мен билан гаплашадиган ва фахр билан ёзган актрисаларни оилавий ахволидан то ролларию, хулқи ва шахс сифатида намуна экани мухим!

Хамма актрисалар сен билан гаплашмай қўйди дема! Сен ва сен каби актрисалар де, бу бошқа гап! Халқни тупуги остида қолинган актрисалар! Чунки сенлар камерага нимаики кўрсатма тупукка арзийдиган. Айниқса тўнқайганларингдан кейин. Барибир тупук-да уям тўғрими? шу сени ўлчаминг, нархинг ва борлигинг! Қисиб юргин ўв, калта! Ана энди ростданам гаплашмайман, ёрдамчиларимни ёрдамчисиям энди тел қилмайди ишон!»

Актриса Луиза Расулова эса мазкур постга шундай жавоб қайтарган:

«Ассалому алайкум, ҳурматли Сардор ака. Бу мурожаатим сизга тўғридан тўғри етиб боради деган умиддаман. Сизга ўхшаб қалам орқасига беркиниб, ёки Instagram’дан шерлик қилиб, аёллар билан уришиб, исмимни ҳаттоки ёзмабсиз. Кимга тегишли эканлиги лекин менга етиб келди. Мен сизга тўғридан-тўғри исмингизни айтиб мурожаат қилябман. Ичингизда шунча дардингиз бор экан, нима учун ўша куни мени кўриб шуни айтмадинггиз. Нима учун юзимга айтмадингиз, қочиб кетдингиз хотинларга ўхшаб. Агар шу номусимга тегадиган гапларингизни юзимга айтганингизда мен тарсаки туширар эдим, солардим айлантириб. Нима учун айтмадингиз, эркаксиз-ку тўғрими?».

Шунингдек, у бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб, Сардор Комиловдан нега ҳафа эканлигини маълум қилган.

«Сиз билан анчадан буён кўришмаган эдик. Ўтган куни кўрсатувга бордим ва сиз билан кўришиб қолдик. Хуллас мен сиздан ҳафа эканлигимни айтдим ва сабабини ҳам. Лекин шу кунга қадар кимгадир ‘мен сардор акадан ҳафаман. Сабаби мана шунақа, сардор ака шунақа ёмонʼ, деб ёмонлаб, кимнидир кетидан айтмаганман. Буни ўзингиз ҳам биласиз. Мен мард эканлигим учун юзинггизга айтдим. Мен сизга нима сабабдан ҳафа эканлигимни айтдим. Чунки мен болалигимдан таниган Сардор ака энди йўқ дедим. Сиз ‘нимага’, деб кулдингиз. Мен айтдим, чунки, ҳозирги Сардор ака аёлларни латта-путтаси, ғийбат билан иш қилаётган Сардор ака. Сиз ҳайрон бўлдингиз, ўзингизни жинниликка солдингиз. Лекин мен ҳақиқатни айтдим. Ҳақиқатни айтганим учун ҳам бу сизга жуда ҳам тегиб кетди».

Бундан ташқари актриса Сардор Комилов ушбу гаплари учун керакли жойда жавоб беришини алоҳида таъкидлаб ўтган:

«Бир неча бор кўрсатувларга, лойиҳаларга таклиф қилишди. Ҳўш, мен сиз учун ҳеч ким эканман нима учун таклиф қилдингиз. Демак, лойиҳаларингиз менга зор эканда. Лекин шу кунгача отказ бериб келдим. Сабаби мен чала эркакларнинг кўрсатувига бормайман. Шунчалик ёмон эканман, сизни ҳам ўзингизга яраша тарихингиз бор. Сиз манеренгизни ёқотинг, эркак бўлинг! Ҳақиқий эркак гапирсин менга! Аёл бўлманг! Керак бўлса тегишли жойда жавоб берасиз. Сиз учта ҳарфсиз одамлар учун, мен учун ҳам 3 та ҳарфсиз.

Қисиб юргин дебсиз, қисиб юрмайман. Ҳохласангиз исботи билан. Қайтариб ўтаман, керакли жойда ҳаммаси учун жавоб берасиз! Шунча ялинди ёрдамчилариз кўрсатувга чақириб. Мен бордимми? Аслида сиз мен учун бир тийинсиз. Ҳўп мен ёмон эканман. Лекин қачонлардир лойиҳаларингизда қатнашганларимда Луиза яхши эдику, тўғрими? Энди ёмон бўлиб қолдимми? Озода Нураидованинг проектида сиз менга синглим, бошловчилик қилиб бергин, обориб бергин шу лойиҳани деб айтганингизда мен йўқ деганманми? Сиздан пул сўраганманми? Ўша вақтда Луиза яхши эди, энди ёмон бўлиб қолдимми?»,  дейди актриса Луиза Расулова.

Шоу-бизнес