«Санъатни сенлар ҳаром килгансан». Актёр Азиз Раметов қўшиқни ҳаром деб, санъатни тарк этаётганлар ҳақида

Таниқли актриса Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов «Billur TV»га берган интервьюсида динни деб санъатни тарк этаётганларга ўз муносабатини билдирди.

Кадр: YouTube / «Billur TV»

Актёр Азиз Раметов санъат харом эмаслигини таъкидлаб, агар санат харом бўлса Маданият институтини ёпиб юбориш кераклигини қайд этган:

«Санъатнинг этаплари бор: иштонсиз чиқадиган этапи бор, инсонни яхшиликка чорлайдиган этапи бор. Санъат харом экан, унда Маданият институтини ёпиб юбориш керак. Улар нега бемалол чиқиб санъат харом экан, деяпти. Санъатнинг қайси этапи? Барибир санъатдасизку.

Мусиқа харом деябсизда, лекин мусиқа билан ё Раббий деб ашула айтяпсиз. Барибир мусиқа садосида айтябсизку, у ҳам санъатку. Ундан кўра чиқиб, ўртоқлар, мен бошқа шариатимиз, аёлларимиз иффатини бузадиган ашула айтмайман. Энди ҳамма айтдадиган наволарим, саловатларим Ё Роббий Аъламинга бўлади, яхшиликка бўлади деса мен айтардим ‘ҳаа’, деб».

Шунингдек, Азиз Раметов санъатни тарк этганлардан фақатгина Жаҳонгир Отажоновнинг дипломи борлиги, қолганлар эса санъатга дахлдор эмаслигини таъкидлаган.

«Санъатдан кетаётган битта Жаҳонгир Отажоновнинг дипломи бўлган. Қолган ҳеч қайсисининг дипломи йўқ, санъатга дахлдор инсон бўлмаган. Кетиш керак бўлса, Улуғбек Қодировдек кетиш керак. Санъатдан кетган ‘Уммон’даги Шоҳрух, яна Шерзод Бин… улар санъатга дахлдор инсон эмас. Агар улар профессионал бўлганда, санъатнинг мақсади нима эканлигини биларди.

Санъат яхшиликни тарғиб қилиш учун яралган. Илтимос бачкана санъаткорларга тегинглар, улар санъаткор эмас, бачкана. Хоҳлаганини қиляптида, санъат харом экан деяпти. Санъатни харом қилган сенку. Қайтараман, ҳозирги санъатдан кетдим, деганларнинг биттасининг ҳам дипломи йўқ».

Аввалроқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳруҳ санъатни тарк этганини маълум қилганди. Шоҳруҳ Aллоҳ йўлида қўшиқ айтиш ва санъатни тарк этганини айтиб ўтган.

Шунингдек, хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram саҳифасида шариатга мос келмагани учун санъатдан воз кечгани ҳақида видео жойлаган эди. Унда Жаҳонгир Отажонов мухлисларидан барча мусиқаларини ўчириб ташлашини ҳам сўраганди.

Шоу-бизнес