Топ-5: Икки ва ундан ортиқ турмушга чиққан ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари
Миллиардер Aлишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова 14 декабрь куни иккинчи марта турмушга чиққани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, Усмонованинг тўйи «Tashkent city»даги «Hilton» ресторанида бўлиб ўтган.
«Tez News» шу фурсатдан фойдаланиб, бирдан ортиқ турмушга чиққан ўзбек шоу-бизнеси юлдузларидан айримларини ҳавола этади.
Юлдуз Усмонова
Ўзбек эстрадаси примадоннаси ҳисобланган хонанданинг биринчи турмуш ўртоғи Иброҳим Ҳакимов бўлган. У билан 1996 йилда ажрашган. Бу никоҳдан қизи Нилуфар Усмонова дунёга келган. 2001 йилда милиция полковниги Илҳом Мамадалиевга турмушга чиққани ҳақида миш-мишлар тарқалган, бироқ тасдиқланмаган. 2006 йилдан бери тадбиркор Мансур Aгалиев билан никоҳда. Ҳозирда 4 нафар набираси бор.
Мавзуга доир: «Tashkent city»даги оркестр, байрам торти ва машҳур меҳмонлар: Юлдуз Усмонова 57 ёшни қандай қарши олди?
Райҳон Ғаниева
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 2016 йил 29 октябрь куни иккинчи бор турмушга чиққанди. Унинг ҳозирги турмуш ўртоғи бошловчи Фарҳод Aлимов ҳисобланади. Хонанданинг Йигитали Мамажонов билан турмушидан Имрон ва Ислом исмли эгизак ўғли бор. Фарҳод Aлимовнинг эса Бернара, Омар ва Латифа исмли уч фарзанди бор.
Маълумот учун, Йигитали Мамажонов ва Райҳон Ғаниева 2012 йил ноябрида турмуш қурган эди, 2014 йил май ойида эса жуфтлик ўғил эгизаклар ота-онасига айланди.
Нилуфар Усмонова
Хонанда Нилуфар Усмонова 2004 йил — 17 ёшида юрист Новзодхон Саидгазиевга турмушга чиққан. 2005 йил 29 сентябрда эса тўнғич фарзанди Саидаъзамхон дунёга келган. Хонанда биринчи турмуши билан 2006 йилда ажрашган. Кичик Усмонова 2009 йилда иккинчи бор турмушга чиқди. Ҳозирда 5 нафар фарзанднинг онаси ҳисобланади.
Лола Йўлдошева
Хонанда Лола 2005 йил тошкентлик тадбиркор Шоҳруҳга турмушга чиққан. 2007 йилда қизи Шаҳина ҳамда 2009 йилда ўғли Диёр дунёга келган. 2011 йил Лола ва Шоҳруҳ ажрашишган.
У ўзининг Instagram’даги саҳифасида иккинчи марта турмуш қургани, оилавий бахти ҳақида кўп марта постлар қолдирган. Аммо хонанда турмуш ўртоғининг кимлиги, тўй маросими қачон ва қаерда бўлиб ўтганини қаттиқ сир сақлаб келади. Хонанда 2019 йил 26 апрель куни саҳифасига оқ либосда тушган суратини жойлаб, «Бу расмни анча олдин қўйишни хоҳлагандим», — деб изоҳ ёзганди. Лола яқинда учинчи бор она бўлди. Жуфтлик қиз фарзандга Аиша деб исм қўйишган.
Муқаддас Саъдуллаева
Aктриса Муқаддас Саъдуллаева биринчи марта 2014 йилда Санжар Ғаниевга турмушга чиққан. Унинг бу турмушидан Садия исмли қиз фарзанди бор. Шундан сўнг актриса 2018 йилда ҳамкасби Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. Aктриса Instagram’даги постларидан бирида «Ҳаётий тажрибамга кўра, инсонлар бировнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашиб турмушини бузиб юборишганигача кўриб гувоҳ бўлдим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича, сирлилигича қолгани яхши! Оиламни бундан буёғига ҳар қандай бало қазолардан узоқ тутаман», — деб ёзган эди.