Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаева ва Озода Нурсаидова — ўзбек хонандаларининг Тошкентдаги «бирров» хизмати қанча туради?
Ўзбек санъаткорларининг пойтахтдаги чиқишлари қанча туради? Журналист Наргиза Муродова таниқли санъаткорлар пойтахтдаги «бирров»ларга қанчага бориши билан қизиқди.
Озода Нурсаидова

Фото: Instagram/@ozodaofficial
Озода Нурсаидова пойтахт тўйларига кўп ҳам боравермайди. Уни кўпроқ қўшни давлатлар ва вилоятларга таклиф этишади. Унинг пойтахтда тўй хизмати 1000 АҚШ доллар, чекка вилоятдаги хизмат ҳақи эса бундан ҳам қиммат.
Юлдуз Усмонова

Кадр: YouTube
Ўзбек саҳнасининг қироличаси 2000 АҚШ доллардан камига Тошкентаги тўйларга бормайди. Бу суммага 6 та қўшиқ ижро этади.
Райҳон

Instagram/@rayhonganieva
Райҳон Ғаниева пойтахтдаги «бирров»ларга 700 АҚШ доллари эвазига боради. Хизматда ўзининг репертуаридаги бешта энг хит қўшиғини ижро этади.
Муниса Ризаева

Фото: Instagram/@munisarizaeva
Тошкент шаҳридаги тўйларда энг фаол хонандалардан бири Муниса Ризаева 800 АҚШ долларидан камига бормайди. Бир кунда камида 2 та хизмати бўлгани учун тўртта қўшиқни куйлайди холос.
Улуғбек Раҳматуллаев

Фото: Yandex photos
Санъатга Муниса Ризаевадан эрта келган бўлса ҳам, уларнинг «бирров» гонорари бир хил. У ҳам 800 АҚШ доллари эвазига тўйларда хизмат қилади. Фарқи тўйхонадаги мухлислар талаби билан қўшиқ сонини бир нечтага кўпайтириши мумкин.
Мавлуда Асалхўжаева

Фото: Instagram/@mavludauz
Мавлуда Асалхўжаевани пойтахтдаги тўй хизматларига 600 АҚШ долларига таклиф этишади. Даврани 8 та қўшиқ ижроси билан бойитади.
Алишер Файз

Фото: Instagram/@alisherfayz_official
Кўпчиликнинг севимли хонандаси, доимо кулиб турувчи Алишер Файз «бирров»ларга 600 АҚШ доллари эвазига боради ва 6 та қўшиқни куйлаб беради.
Шоҳруҳхон

Фото: Instagram/@_shohruhhon_
Пойтахт тўйларининг қироли сифатида танилган Шоҳруҳхон 600 АҚШ доллар эвазига 5 та қўшиқни ижро этади.
Шоҳжаҳон Жўраев

Фото: Instagram/@shohjahon_djurayev
Tошкент тўйларидан 5 та қўшиқни куйламай кетмайди. Бунинг эвазига у 600–650 АҚШ доллар олади.
Севинч Мўминова

Фото: Instagram/@sevinchofficial
Қувноқ хонанда деярли пойтахт тўйларида кўринмайди. У вилоятдаги тўйларда 500 АҚШ долларига хизмат қилади. Бу ҳақ эвазига у 4–5 та қўшиқни куйлайди.
Нилуфар Усмонова

Фото: Yandex
Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова 500 АҚШ долларга 5 та қўшиқни ижро этади.
Зиёда

Фото: Yandex
Зиёданинг «бирров»лари 500 АҚШ доллар. Лекин қўшиқлар сонида мухлисларини хафа қилмайди. Уларнинг талабини ҳисобга олади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Фото: Instagram/@zohirshohofficial
Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахт тўйларига 400 АҚШ доллари эвазига қўшиқларини ижро этиб беради.
Дилдора Ниёзова

Фото: Yandex
Кўп қатори Дилдора Ниёзованинг ҳам гонарар нархи 500 АҚШ долларини ташкил этади.
Малика Равшанова

Фото: Instagram/@malika_ravshanova
Сўнгги вақтларда Малика Равшановани кўпроқ туғилган кун айёмларида учратяпмиз. Бундай хизматлар учун хонанда 250 АҚШ доллари олади.
Эслатма: Хонандалар тўйлардан оладиган пулининг бир қисмини продюсерлик фирмаси ёки маъмур олади. Хизмат ҳақида созандалар ва DJ’нинг ҳам улуши бор.