«Бекор қилдингиз шу нарсани». Блогер Дониёр Каюмов Шаҳрам Ғиёсов билан машғулот ўтказмоқда

Блогер Дониёр Каюмов 9 январь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасига боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан машғулот ўтказаётгани акс этгам видеони жойлади.

Кадр: Instagram / @doniyorkayumov1

Видео давомида блогер яқинда жанг бўлишини маълум қилган. Аммо қачон, ким билан жанг бўлиши тўғрисида маълумот берилмаган. Унинг обуначилари бу видеони навбатдаги пиар деб атамоқда.

«Яқинда жангнинг ёмони бўлади. Яқинда ёмони бўлади. Бекор қилдингиз лекин», — дея таъкидлайди блогер видео давомида.

Шунингдек, у пост изоҳига «Бекор қилдингиз шу нарсани» деб ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, блогер Дониёр Каюмов таниқли актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилганди. Бу ҳақда унинг ўзи 28 октябрь куни Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.

30 ноябрь куни эса Дониёр Каюмов Ситора Фармонова билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилганди. Таъкидланишича, улар бир оз муддат бирга бўлган ва ҳар иккиси ҳам ўзининг Instagram саҳифаларига бирга тушган расм ва видеоларини юклаган.

Лекин маълум муддат ўтгач, яъни 30 ноябрь куни Дониёр Каюмов ўзининг саҳифасида актриса Ситора Фармонова билан барча муносабатларни тугаганини таъкидлаган. Каюмов Instagram’га жойлаган видеосида «Бекор қилдингиз бу нарсани» дея таъкидлаган.

Актриса Ситора Фармонова ўзининг Instagram саҳифасидан Дониёр Каюмов билан тушган барча расмларини олиб ташлаб, унинг обуначилари сафидан чиқиб кетган.

Бир оз муддатдан сўнг Дониёр Каюмов Дубайга кетишини маълум қилган. Бу вақтда Ситора Фармонова ҳам Дубайда бўлган. Шундан сўнг улар ўзининг Instagram саҳифасига бир хил фотосуратлар жойлай бошлаган.

Шоу-бизнес