Insta’блогер Дониёр Каюмов ва Ситора Фармонова Дубайга бориб, бир хил фотосуратлар жойлай бошлади

Дониёр Қаюмов 30 ноябрь куни ўзининг Instagram саҳифасида Ситора Фармонова билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилганди. Бир оз муддатдан сўнг у Дубайга кетишини маълум қилган. Бу вақтда Ситора Фармонова ҳам Дубайда бўлган. Ҳозирда улар ўзининг Instagram саҳифасига бир хил фотосуратлар жойлай бошлади.

Фото: Instagram/@doniyorkayumov1

Улар Дубайда шахсий ҳайвонот боғига эга тадбиркор шайх Сайф Aҳмед Белхаса билан тушган расмларга тушган. Шундан сўнг актриса Ситора фармонова ҳамда инста’блогер Дониёр Каюмов ушбу суратларни Instagram саҳифаларига жойлаган.

Шайх Сайф Aҳмед Белхаса ҳам ўзининг Instagram саҳифасига актриса Ситора Фармонова ҳамда блогер Дониёр каюмов билан тушган расмларини жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, Instaʼблогер Дониёр Каюмов «Tashkent City»да 28 октябрь куни ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот ўрнида, Дониёр Каюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда уни Instagram’да 425 минг, TikTok’да эса 290,5 минг обуначи кузатади.

Ситора Фармонова эса 1984 йил 20 август куни Бухоро шаҳрида туғилган. У ўзбек киносидаги фаолиятини 1998 йил эфирга узатилган «Aёл зоти» номли сериалда роль ижро этишдан бошлаган. У бир неча кинокомедияларда, жумладан, «Хавфли бурилиш», «Менинг акам бўйдоқ» ҳамда «Энди дадам бўйдоқ» фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонган.

Aввалроқ, Ситора Фармонова «Омон-омон» кўрсатувида берган интервюисда унга Голливудда 700 минг AҚШ доллар эвазига беҳаё саҳналари бор бадиий филмга суратга тушиш таклиф қилингани, бундан ташқари, уни ётоғига таклиф қилган таниқли режиссёр ҳақида гапирганди.

Шоу-бизнес