Ўғлининг айбини беркитиш учун профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган отага жиноят иши қўзғатилди

Ўғлининг айбини беркитиш учун профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган отага жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Zamon хабар берди.

Чуст туманида фуқаро профилактика инспекторига пора бераётган пайти қўлга олинган.  Таъкидланишича, 25 январь куни тахминан соат 14:00 ларда Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш уйида 40 минг сўм эвазига 27 ёш эркак ва 31 ёшли аёл билан ўзаро ишқий муносабатлари учун шароит яратиб берган фуқаронинг отаси ўғлига нисбатан ҳужжат расмийлаштирмаслик эвазига 100 доллар пора таклиф қилаётган пайтида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар