«Толибон» эркакларга аёллар учун кийим тикишни тақиқлади

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда эркак тикувчиларга аёллар учун кийим тикишни тақиқлади.

Маълум қилинишича, бу жабрланган тикувчиларнинг кенг норозилигига сабаб бўлган. Маҳаллий манбалар фақат аёлларга хизмат кўрсатадиган тикувчиларнинг аксарияти ушбу тақиқ туфайли ўз дўконларини ёпишганини хабар қилди. Тикувчилар уюшмаси вакиллари чекловлар туфайли иш ўринлари қисқариши ва айрим тикувчилар ҳатто мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтди. Бунда Парвон вилояти кўпроқ зарар кўрди, тикувчилар чекловларга қарши чиқди.

«Толибон» аёллар кийимларини ҳали ҳам тикиш мумкинлигини айтган бўлсада, аёлларнинг ўлчамини олиш тақиқланган», — дейди «Толибон» расмийси Ҳикматулла Шамима.